Леманнинг фикрича, Евро-2008 финалида ҳакам Испания терма жамоасига ён босган

Aslanov Jasurbek
16 июн 2016, 14:27
Германия терма жамоаси собиқ дарвозабони ва Евро-2008 финал баҳси иштирокчиси Йенс Леманнинг фикрича, ўша учрашувдаги ҳакам Роберто Розетти бундесманшафтнинг мағлубиятига ҳисса қўшган.

"Фернандо Торрес Хавидан ажойиб пас қабул қилди ва гол урди. Мен тўпга деярли теккан эдим, аммо жамоани қутқара олмадим. Тўп устунга тегади деб ўйлагандим. Кейин имкониятлардан фойдалана олмадик. Ўша учрашувда ҳакам биз томонда бўлмаган. У жамоадошимнинг бошига зарба берган испанияликни четлатиши керак эди. Кейин сўнгги дақиқаларда ажойиб имконият пайдо бўлди. Футболчиларимиз рақиб жарима майдончасига киришди, ҳакам эса уларнинг ҳаракатларида қўполликни аниқлади. Аслида ҳеч нарса йўқ эди, буни унутмайман" - дейди Леманн.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca