

Остон Ўрунов тўп тепаётган "Персеполис" Эрон чемпионати 4-турида "Сирьян" меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан 17:45да старт олади. "Персеполис" айни пайтда турнир жадвалида 4-ўринда кетмоқда.
Жалолиддин Машарипов ҳаракат қиладиган "Истиқлол" ўз майдонида "Мес Рафсанжан" жамоасини қабул қилади. Ўйин 20:00да старт олади. "Истиқлол" эса 14-поғонани банд этиб турибди.
Туркия чемпионати. Ҳусниддин Алиқулов ўйнайдиган "Ризеспор" уйда "Трабзонспор"ни меҳмон қилади. Ўйин 21:00да бошланади.



