Лапорта Хавига: "Сен бошқараётган жамоа президенти бўлиш - мен учун шараф"

Aziz Tukhtamuradov
15 сен 2023
"Барселона" президенти Жоан Лапорта Хавининг ишини юқори баҳолади.

Лапорта ва Хави Una Nueva Era ҳужжатли сериалининг премьерасига боришди. 

"Ҳужжатли фильмнинг биринчи мавсумида биз жамоанинг яратилиш жараёнини кўрдик. Энди эса Хави ва унинг мураббийлар штаби, жамоасининг шарофати билан янги даврдаги муваффақиятларни кўряпмиз. 

Меҳнатинг учун миннатдорчилик билдиришдан чарчамайман. Сенинг билиминг, ҳар қандай вазиятга ҳам мослаша олишинг ва тажрибанг... Сен бошқараётган жамоа президенти бўлиш мен учун катта шараф", - деди Лапорта. 


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: Marca