

"Хави, албатта, "Барселона"ни бошқаради. Унга бироз вақт керак. Мен Хави билан яхши муносабатдаман, аниқ биламан, у каталон клубида ишламоқчи. Баъзи футболчилар фаолияти тугагандан кейин футболдан узоқлашади, аммо улар орасида Хави йўқ", - Лапортанинг сўзларини келтирди Ara.cat.

Эслатиб ўтамиз, Хави "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У клуб либосида 767 ўйин ўтказиб, 85 гол ва 184 та голли узатмани амалга оширган.



