“Лацио” жамоа футболчисини Хитой клубига ижарага берди

Eldor Akmurzayev
28 фев 2020, 21:35
Римликлар ярим ҳимоячиси Жозеф Мари Минала фаолиятини Осиёда давом эттиради.

У 2020 йилнинг охирига қадар Хитой Суперлигаси клуби “Циндао Хайню”да ҳаракат қилади. 23 ёшли камерунлик хавбек “Лацио” академиясидан чиққан бўлиб, асосан, фаолиятини ижара асосида Италиянинг қуйи дивизион клубларида олиб борган. 

Минала Рим шаҳри жамоаси либосида эса атиги 3та ўйин ўтказган. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sslazio.it