

22 ёшли Гутьеррес жорий мавсумда "Жирона"нинг етакчи ўйинчиларидан бири бўлиб, 32 ўйинда 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Ҳимоячи 2022 йилда "Жирона"га ўтган, товон пули 8 миллион еврога тенг. "Relevo" ходими Хорхе Пикон фикрига кўра, Гутьерреснинг "Лос-Бланкос"га қайтиш эҳтимоли юқори.
"Реал"да икки нафар чап қанот ҳимоячиси – Ферлан Менди ва Фран Гарсия бўлса-да, ёзда учинчи ҳимоячи ҳам пайдо бўлиши мумкин.
Шуни таъкидлаш керакки, Гутьеррес яқинда ёпилган трансфер ойнасида "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария"га ўтишдан бош тортган эди.



