

Лига раҳбари "блаугранлар" бош директори Ферран Ревертер клуб президенти Жоан Лапортага Ла Лиганинг СVС билан шартномаси маъқулланадиган бўлса, ўзи ишдан кетишини айтиб, таҳдид қилганини маълум қилган "Барселона" собиқ ходими Жауме Лописнинг сўзларини ҳам ёдга олди. Шунингдек, "Реал" президенти Флорентино Перес ҳам Лапорта ва Ревертерга CVC"га қарши чиқиб, Мессини қурбон қилишни маслаҳат бергани айтилди. Аммо кейинроқ Перес бу ишларга алоқаси йўқлигини маълум қилди.
"Вазият ойдинлашмоқда. "Барселона" ўзи ким охирги қарорни қабул қилади?
Месси ва 270 миллион евросиз қолиш – қойилмақом режа..." – ёзди Тебас.



