Куртуа: “Челси” мухлислари мени ҳуштаклар билан кутиб олмайди, деган умиддаман”

Eldor Akmurzayev
5 апр 2022
“Реал” кипери Тибо Куртуа ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган “Челси”га қарши эртанги баҳс олдидан собиқ жамоаси ҳақида фикр билдирди.

“Кўплаб титулларни қўлга киритдим, аммо клуб миқёсидаги энг муҳим мақсад Чемпионлар Лигасини ютиш ва бу ҳали менга насиб этмаган. Албатта, чемпионлик мен учун алоҳида аҳамият касб этган бўларди. Фаолиятимни тугатишга ҳали вақтим бор. Орзумга эришишга интиламан.

Умид қиламанки, “Стэмфорд Бриж”га қайтиш муваффақият олиб келади. Энди “Челси” билан рақибмиз. “Челси” ғалабани истайди, мен ҳам худди шундай ва шу туфайли клуб мухлисларидан олқишларни кутмаяпман. Аммо улар мени хуштаклар билан кутиб олмайди, деган умиддаман. Барига тайёрман. Ишлар қандай ривож олишини эса кузатамиз”, дейди Куртуа.







Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: realmadrid.com