Коутиньо “Астон Вилла”да қачон дебют қилиши маълум

Eldor Akmurzayev
11 янв 2022, 09:45
“Барселона” аъзоси Филиппе Коутиньо мавсумнинг иккинчи қисмини “Асон Вилла”да ўтказади.

“Sky Sports” манбасига кўра, бразилиялик тиббий кўрикдан ўтиб бўлган ва айни вақт ҳужжатлар билан боғлиқ масалаларни ҳал этмоқда. Хавбек 12 январда “Астон Вилла”даги жамоадошларига қўшилади.

АПЛ 22-тури доирасида 15 январда ўтадиган МЮга қарши баҳсда эса Коутиньо янги клубида дебют қилиши кутилмоқда.

Аввалроқ, “шерлар” устози Стивен Жеррард собиқ жамоадоши ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports