Коулмэн Уэльс терма жамоасида ЖЧ-2018га қадар ишлайди

Narzulla Saydullayev
10 июл 2016, 09:44
Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Крис Коулмэн 2018 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин ўз лавозимини тарк этади.

«ЖЧ-2018га чиқсак ёки чиқа олмасак ҳам терма жамоадан кетаман. Ўша пайтга бориб терма жамоада 6-7 йил ишлаган бўламан.  Уэльс терма жамоасини янада катта даражага олиб чиқмоқчиман», – дейди Коулмэн.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2016да Уэльс ярим финалга қадар етиб борди ва Португалияга (0:2) ютқазиб қўйди.

ЖЧ-2018 саралашида Уэльс Ирландия, Молдавия, Грузия, Австрия ва Сербия билан бир гуруҳдан жой олган.


Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: telegraph.co.uk