Конте: "Матич, Канте ва Фабрегасни топ-даражадаги футболчилар деб ҳисоблайман"

Aslanov Jasurbek
26 фев 2017
"Челси" бош мураббийи Антонио Конте "Суонси Сити" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Англия чемпионатидаги ўзининг 300-учрашувида гол уришга муваффақ бўлган жамоа ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас номига илиқ сўзлар айтди.

"Сеск жуда яхши ўйин ўтказди ва баҳсни таҳлил қилаётганимда қўл остимда шундай футболчилар борлигини билиш жуда муҳим. Шахсан мен учун Неманья Матич, Канте ва Фабрегас топ-даражадаги футболчилар. Бундай футболчилар борлиги мураббий учун қувонарли ҳол" - дейди Конте.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.com