Конте "Канте ўз ўйинини кучайтириши керак" деган гапни эшитиб кулиб юборди

Aslanov Jasurbek
7 мар 2017
"Челси" бош мураббийи Антонио Конте ярим ҳимоячи Н'Голо Канте ўйинини кучайтириши кераклиги ҳақидаги гапни эшитиб, кулиб юборди.

"Биламан, Канте 50 та узатма берди ва 5 та хатога йўл қўйди. Бу борада у ўйинини кучайтириши керак. Ҳазиллашяпман. Аммо у тўхтаб қолмаслиги учун бирор гап топишим керак.

У яхши техникага эга чарчаш нималигини билмайдиган футболчи. Канте ажойиб ҳаракат қилмоқда. Аммо ҳаммамиз ўсяпмиз. Ундан кўнглим тўқ, бироқ барча футболчиларим яхши ўйнашмоқда" - дейди Конте.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Sky Sports