

Флоренцияликлар сўнгги ўйин олдидан катта устунликка эга эди. Жамоа Украинанинг "Полесье"сини сафарда 3:0 ҳисобида мағлуб қилган ва ўз майдонидаги ўйинга катта устунлик билан келганди.
Бироқ учрашувда кутилмаганда украиналиклар 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олишди. Учрашувнинг сўнгги 15 дақиқалигида мезбонлар 3та гол уриб, ғалабани илиб кетди ва Конференциялар лигаси гуруҳ босқичига йўлланма олди.



