

"Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз, чунки оммавий ахборот воситаларида кўп нарса чиқиб бўлган. Ўқиган баъзи нарсаларим мени... о-ля-ля деб ўйлашга мажбур қилади. Бу мени барча тафсилотларни билмайдиган "Ливерпуль" мухлислари олдида қийин аҳволга солиб қўяди", – деди Конате.
Конатенинг "Ливерпуль" билан битими 2026 йил ёзида тугайди. У 2021 йил ёзидан бери жамоада. Бунгача у "Лейпциг"да ўйнаган.
Конате 2025/26 йилги мавсум АПЛда 11 ўйинда майдонга тушишга улгурди.



