Колашинац фаолиятини бошқа бир инглиз клубида давом эттириши мумкин

Alisher
22 дек 2021
"Уотфорд" "Арсенал" ҳимоячиси Сеад Колашинацга қизиқмоқда.

"Канонирлар" 28 ёшли босниялик футболчига ишонч билдиришмаяпти ва уни қишки трансфер ойнасида қўйиб юборишга тайёрлар.

Футболчи билан шартнома имзолашга шахсан "Уотфорд" бош мураббийи Клаудио Раньери қизиқмоқда.

Колашинац 2021/22 йилги мавсум "Арсенал" таркибида 4та ўйинда майдонга тушди.


AlisherMuallif
Manba: The Telegraph