Кожо Жоэль илк марта Қирғизистон миллий жамоасига чақирилди

Mirjalol Normatov
18 май 2023
Про лига тўпурари бўлиб турган «Динамо» клуби ҳужумчиси Кожо Жоэль илк марта Қирғизистон миллий жамоасидан таклиф олди.

Ўтган 4 йил давомида Қирғизистон чемпионатида тўп суриб, оила қурган 24 ёшли ганалик форвард қўшни мамлакат фуқаролигини олгач, миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилишга қарор қилди. Кожо июнь ойи бошида Штефан Таркович қўл остидаги Қирғизистон миллий жамоаси сафига бориб қўшилади. 

Маълумот учун, Қирғизистон 10-20 июнь кунлари Марказий Осиё мамлакат миллий жамоалари иштирокидаги CAFA Nations Cup-2023 турнирида қатнашади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати