

"Алиссон бунчалик кучли эканлигини билганимда икки баравар кўп пул тўлаган бўлардим. У тўп билан жуда хотиржам ҳаракат қилади ва бу билан жамоага ёрдам беради. Кроссларда ҳам унга етадигани йўқ. Ҳа, "Наполи"га қарши баҳсдаги сейв ҳайратланарли" - дейди Клопп.
Эслатиб ўтамиз, Алиссон "Рома"дан 62,5 млн. еврога сотиб олинган эди.



