Клаван: "Арсенал" гол ура олганидан "Ливерпуль" бироз хафа"

Aslanov Jasurbek
5 мар 2017
"Ливерпуль" ҳимоячиси Рагнар Клаван АПЛнинг 27-турида "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба (3:1) ҳақида фикр билдирди.

"Арсенал" гол ура олганидан ва ўйин қуруқ ҳисоб билан якунланмаганидан бироз хафамиз, аммо асосийси ғалаба. Биринчи бўлимда бор эътиборимизни ўйинга қаратдик, иккинчисини эса бироз омадсизлик билан бошладик ва уларга гол уришга имкон бердик. Бироқ шундан сўнг яхши ҳимояландик ва Вейналдум учинчи голни урди" - дейди Клаван.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.com