

«У гол урмаганидан хафа бўлдим. Чунки Шомуродов майдонда жуда кўп ҳаракат қилади, у меҳнат қилишдан тўхтамайдиган футболчи. Мен уни яхши кўраман. У ҳар доим ҳаммага ёрдам беришга тайёр. У нафақат қаттиқ меҳнат қилади, балки унинг техникаси ва майдонни кўриш қобилияти ҳам юқори». — деди «бўрилар» устози.



