

"Ўйин услубини ҳисобга олсак, ПСЖ биз учун қийинроқ рақиб бўлди. "Арсенал" умуман бошқача. Улар эътиборни стандартларга қаратган ва узун паслар билан ўйнашни яхши кўришади.
ПСЖга қарши ўйинимиз футболга кўпроқ ўхшаганди. "Арсенал"да эса фақатгина футбол эмас, бошқарувга кўпроқ эътибор қаратилди", - деди Киммих.
"Бавария" ЕЧЛ умумий гуруҳ босқичи 4-турида ПСЖни 2:1 ҳисобида мағлуб қилганди.



