

"Манчестер Юнайтед" Лукаку ва Мората танловидан Ромелуга тўхталди.
"Челси" эса бу иккала ҳужумчидан Альварони маъқул кўрди.
"Манчестер Юнайтед" Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси учун 75 миллион еврони сарфлади.
Англия чемпионлари эса испаниялик ҳужумчи Моратага 80 миллион евро сарфлаб ўз ўлкасидаги энг қиммат футболчига айлантирди.
Хўш, қайси жамоа танловда адашмади, деб ўйлайсиз?
МЮ Лукакуда адашмадими ёки "Челси" Моратага кўп сарфладими?
Янги мавсумда қайси ҳужумчи кўп гол уради: Лукаку ёки Мората?

Қуйида биз Лукаку ҳамда Моратанинг фаолиятидаги урган голларини статистикаси билан таништириб ўтамиз.
Лукаку 24 ёш, 375 ўйин, 168 гол.
Мората, 25 ёш, 291 ўйин, 112 гол.




