Кейн: "Статистикага эътибор берсак, мен жаҳоннинг энг яхши ҳужумчиларидан бириман"

Aslanov Jasurbek
28 фев 2017
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейннинг фикрича, у жаҳоннинг энг кучли форвардлари сафига киради.

Кейн "Сток Сити"га қарши АПЛнинг 26-тур баҳсида хет-трик қайд этди. Кейн "шпорлар" сафида ўтказган расмий 27 та ўйинда 22 та гол урди.

"Агар статистикага эътибор қаратсак, мен энг яхшилар сафидаман. Агар бирор нарса ёзмоқчи бўлсангиз, шу ҳақда ёзинг.

Бор кучимни ишга соляпман. Менга голлар уриш ёқади, имкони борича рақиб дарвозасини ишғол қиламан. Яхши формада эканлигимни ҳис қиляпман.

22 та гол урганимдан хурсандман. Голларим сонини 25 ёки 30 тага етказишга умид қиламан. Шунчаки ишлашда давом этиш керак" - дейди Кейн.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Mirror