Карвахаль вирусли инфекциядан қутилди, аммо у касалхонада қолади

Aslanov Jasurbek
12 окт 2017
"Реал" ҳимоячиси Даниэль Карвахаль юрак перикарди вирусидан қутилганига қарамасдан, касалхонада шифокорлар назорати остида қолади.

Олдинроқ, испанияликка даволаниш учун камида 2 ой кераклиги эълон қилинган эди.

Перикард - юракнинг ташқи боғловчи терили қоплами. Перикард ичида юрак жойлашади ва у юракни кўкрак қафасидаги бошқа органлардан ҳимоялаб туради.

Маълумотларга кўра, Карвахалга яқин инсонлар футболчи вирусдан қутилганини айтишган. Ностероид дорилар ва аспирин билан даволаш муваффақиятли бўлиб чиқди. Шунга қарамасдан, шифокорлар Даниэлни шифохонодан қўйиб юборишмаяпти.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: AS