Карло Анчелотти: "Реал" "Ливерпуль"га максимал кучини кўрсатиши керак"

Mirjalol Normatov
12 мар 2023, 14:14
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти жамоасини "Ливерпуль" ўйинда бўшашмасликка чақирди.

"Бундай ҳолат ўтган мавсумда ҳам бўлганди. "Челси"ни сафарда 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, ўз майдонимизда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлаётгандик.

Бизда ташаббус катта, шу сабабли ҳозир фаворитмиз. Ҳозир олдимизда яна бир 90 дақиқалик бор ва унда ўтган сафарги ўйинни такрорлашимиз керак.

Биз ушбу босқичдан ўтиб олганимиз йўқ, шу сабабли "Ливерпуль"га яна 90 дақиқа максимал кучимизни кўрсатишимиз керак", - деди Анчелотти.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca