

"Билмадим. Ҳозирги трансферлар бозоридаги ҳолат мени унчалик ҳам қизиқтирмаяпти. Биздаги таркибнинг ўзи ҳам жуда кучли. Мен улар билан ишлаётганимдан хурсандман.
Ҳозирги "Реал" исталган соврин учун кураша олади. Бизда ҳақиқий юлдузлар бор. Мен уларни санаб беролмайман ҳам. Куртуа, Карвахаль, Начо, Алаба, Бензема, Бэйл, Азар. Улар жуда кўп.
Таркибимиз юлдузларга тўла. Улар меҳнат қилишлари лозим ҳолос. Ўзи учун ўйнайдиган юлдуз - шунчаки юлдуз. Жамоа учун ҳаракат қиладиган юлдуз эса совринларга эга юлдуз", -дейди Карло Анчелотти.



