

Жоау Канселу тез орада "Барселона" сафига бориб қўшилади.
Аввалроқ, Каталония клуби "Ал Ҳилол" қанот ҳимоячисини мавсум якунига қадар ижарага олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Mundo Deportivo хабарига кўра, португалиялик футболчи эртага тиббий кўрикдан ўтади. "Блауграна" аллақачон Саудия клуби ва футболчининг агенти Жорже Мендеш билан тўлиқ келишувга эришган.



