

"Barça Cafe" деб номланган ошхона бугун ўз ишини бошлади. Шуниси эътиборга лойиқки, менюда футболчиларнинг жамоа диетологи тавсиясига кўра тайёрланувчи севимли таомлари ҳам мавжуд.
ESPN хабарига кўра, менюдан Лионель Месси, Усмон Дебмеле ёқтирадиган пиццалар, Серхио Бускетс таъбига мос сабзавотли қовурилган товуқ гўшти, Жорди Альба афзал биладиган гаспачо таоми ўрин олган.



