Камавинга машғулотларда Нкункуга жароҳат етказди. Энди Кристофер мундиални ўтказиб юборади

Eldor Akmurzayev
16 ноя 2022
Жамоавий машғулотлар вақтида Франция ТЖ хавбеки Кристофер Нкунку жароҳат олди.

Унга Эдуарду Камавинга шикаст етказган. Қайд этилишича, Нкунку тиззасидан жароҳат олган ва бўлажак мундиални ўтказиб юборади.

У машғулотларни оёғида оғриқ билан тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, французларга гуруҳ босқичида Австралия, Дания ва Тунис рақиблик қилади.



Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: le10sport