Камавинга бу мавсум "Ренн"да қолади. Унинг учун "Реал", ПСЖ ва МЮ даъвогарлик қилмоқда

Alisher
22 авг 2020, 13:30
"Ренн" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга жорий мавсум клубдан кетмаслигини билдирди.

17 ёшли франциялик футболчи учун "Реал", "Пари Сен-Жермен" ва "Манчестер Юнайтед" клублари кураш олиб бормоқда.

"Менда яна 2 йиллик шартнома бор. Бу мавсум "Ренн" сафида тўп тепаман.

Миш-мишлар мени қўрқитмайди. Бу футбол. Тўғри гаплар ҳам, нотўғри гаплар ҳам бор", - дейди Камавинга.


AlisherМуаллиф
Манба: Telefoot