Калабрия "Реал" қизиқишлари доирасига тушиб қолди

Alisher
9 май 2022
"Милан" ҳимоячиси Давиде Калабрия "Реал" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Испания чемпионлари 25 ёшли ўйинчи билан шартнома имзолаш имкониятини ўрганмоқда.

Калабрия бутун фаолиятини итальян клубида ўтказди ва сўнгги йилларда А Сериянинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячиларидан бирига айланди. "Реал" эса сўнгги вақтларда ўйини саволлар туғдираётган Дани Карвахалга ўринбосар изламоқда. Шу сабаб мадридликлар "Милан" ҳимоячисига эътиборларини қаратишди.

Калабрия жорий мавсум А Серия доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 3та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: Fichajes