

"Матбуот билан мулоқот қилиш – бу ўйинчиларга етиб боришнинг бир усули, аммо мен сизларга юзланишдан олдин ёки кейин улар билан гаплашаман. Мен танаффусда ўйинчиларга нима деган бўлсам, сизларга ҳам худди шуни айтаман. Жуда объектив нарсалар бор. Бу руҳий даражадаги қандайдир махсус ёндашув эмас.
Яхши даврлар ҳам, худди катта қийинчиликлар каби якунига етади. Ҳамма нарсанинг охири бор. Энди, юксалиш палласида эканмиз, ҳар доим кўпроғини хоҳлаш учун ўзимизда куч топишимиз керак. Биз натижа кўрсатишда ва яхши ўйнашда давом этишни истаймиз", – деди Моуринью.



