Йохан Круифф: "Голландия ЖЧ-2014да гуруҳдан чиқса ҳам катта гап"

Tolibjon Qosimov
11 сен 2013, 18:00
Голландия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Йохан Круифф терма жамоанинг Бразилиядаги мундиалдан олдинги ўз фикрлари билан билдирди.

"Ўйлашимча, Голландия ЖЧда гуруҳдан чиқса хурсанд бўлишимиз керак. Агар плей-оффда ўйнасак буни яхши натижа дейиш мумкин.

Бразилия терма жамоаси Конфедерациялар кубогида қандай ўйнаганини кўрдим. Улар бизни тор-мор этишади. Бу жамоага қарши фақат ақлли ўйнасак қаршилик кўрсата олсак керак", – дейди Круифф.

Эслатиб ўтамиз, Голландия саралаш баҳслари якунига икки тур қолганида мундиалга йўлланма олиб бўлди.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru