

"Ўйлашимча, Голландия ЖЧда гуруҳдан чиқса хурсанд бўлишимиз керак. Агар плей-оффда ўйнасак буни яхши натижа дейиш мумкин.
Бразилия терма жамоаси Конфедерациялар кубогида қандай ўйнаганини кўрдим. Улар бизни тор-мор этишади. Бу жамоага қарши фақат ақлли ўйнасак қаршилик кўрсата олсак керак", – дейди Круифф.
Эслатиб ўтамиз, Голландия саралаш баҳслари якунига икки тур қолганида мундиалга йўлланма олиб бўлди.



