

"Бугун жуда оғир ўйин ўтказдик, бундай бўлишини билардик. Сабаби мундиалдан аввал Афғонистон билан тўқнаш келган эдик, ўшанда тенгма-тенг кураш кечганди. Ҳаммаси яхши якунланганидан мамнунман. Айниқса, ҳисобда ортда боратуриб, вазиятни ўз томонимизга оғдирганимиздан жуда хурсандман. Энди дам оламиз ва ғалабадан завқ оламиз.
Кейинги рақиб ҳақида ўйлаганимиз йўқ, ҳозир фақат ўзимиз ҳақида ўйлашимиз ва чорак финалга тайёргарлик кўришимиз керак", деди Гонсалес.
Эслатиб ўтамиз, Парагвай терма жамоаси чорак финалда Таиланд — Франция жуфтлиги ғолиби билан беллашади.
Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.



