Йоахим Лёв: "Бавария"ни ва Пеп Гвардиолани табриклайман!"

Tolibjon Qosimov
26 мар 2014
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Мюнхеннинг "Бавария" клубини Бундеслигада чемпион бўлгани билан табриклади.
“Бунчалик барвақт чемпион бўлиш - ажойиб натижа. Клубни ва биринчи навбатда Пеп Гвардиолани табриклайман! У жамоани ривожлантиришда давом этмоқда.

Германия терма жамоаси футболчилари учун ҳам хурсандман. Чемпионлик уларни янада руҳлантиради. “Бавария” ўтган йилги натижасини такрорлаши мумкин”, - дейди Лев Мюнхен клуби расмий сайтига.

Tolibjon QosimovMuallif
Manba: football.kulichki.net