

Маҳаллий нашрга берган интервьюсида Жезус янги жамоадошини жониворлар сингари ҳаракатчан ва чарчамаслиги билан уни қойил қолдирганини таъкидлади.
"Мартинелли нақ ҳайвоннинг ўзгинаси! У сира чарчамайди!"
25 ёшли футболчи клубдаги муҳит ҳақида ҳам фикр билдирди:
"Жамоадошларим ғалаба ташна ҳолда тайёргарлик олиб боришмоқда. Клуб узоқ йиллик танаффусдан сўнг яна Премьер-лигада зафар қучишга ҳаракат қилиб кўради. Бу ерда бўлиш менга завқ бағишламоқда", — дейди Жезус.
Эслатиб ўтамиз, Жезус ўтган мавсум "Манчестер Сити" таркибида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 12 та ассист қайд этди.



