Жеррард Сиднейда "Ливерпуль" афсоналари учрашувида иштирок этди

Aslanov Jasurbek
7 янв 2016
Сиднейда "Ливерпуль" афсоналари иштирокида футбол учрашуви бўлиб ўтди.
"Қизиллар" Австралия афсоналари терма жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этди. "Ливерпуль" сафида жамоанинг собиқ футболчилари тўп тепишди: Стивен Жеррард, Луис Гарсия, Иен Раш, Жейми Каррагер, Робби Фаулер, Владимир Шмицер, Йон Арне-Риисе ва бошқалар.
"Ливерпуль" афсоналари жамоасини клуб собиқ устози Жерар Улье бошқарди.
Ўйинга 40 мингдан ортиқ мухлис ташриф буюрди.

Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Liverpool