

Каталон клуби 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди, бироқ якунда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган. "Мадрид" таркибида Альберто Лора хет-трик қайд этган. Альберто бугунги кунда Испаниянинг учинчи дивизион вакили "Марино де Луанко" сафида ҳаракат қилади.
Ғалаба голи айнан Пике тўпни йўқотганидан кейин урилганди.
"Бу қоида бузилиши, ўртоқ! Ҳакамлар "Реал"га доим ёрдам беришади, бу ҳол ёшлар жамоаларидан бошланади", – деди Пике, Movistar томонидан ишланган ҳужжатли фильмда ўша эпизодни кўриб.




