ЖЧ-2026 саралаши. Муҳаммад Салоҳнинг покери Мисрга ишончли ғалаба тақдим этди

Omonjon To`xtamirzayev
17 ноя 2023
Миср термаси ЖЧ-2026 саралаши 1-турида Жибутини йирик ҳисобда таслим этди (6:0).

Муҳаммад Салоҳ бу баҳсда покер қайд этди. У голларини 17, 22 (пенальтидан), 48 ва 69-дақиқаларда уришга муваффақ бўлди. Мустафа Абдуллоҳ 73-дақиқада орадаги фарқни бештага етказган бўлса, жамоанинг олтинчи голини Трезеге 89-дақиқада уришга эришди.

Кейинги турда мисрликлар Сьерра-Леоне терма жамоасига қарши майдонга тушади.


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: championat.asia