ЖЧ-2026 гуруҳ босқичини 48 та терма жамоадан фақат 2 таси гол ўтказмасдан якунлади

29 июн 2026, 08:50
Кеча, 28 июнь куни 2026 йилги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи якунланди.

Унинг натижаларига кўра, дунё биринчилигининг дастлабки учта ўйинида ўз дарвозасидан бирорта ҳам тўп ўтказиб юбормаган иккита терма жамоа маълум бўлди. Булар — Испания ва Мексика миллий терма жамоаларидир.

Испания дарвозабони Унай Симон учала учрашувда ҳам қатнашиб, майдонда 270 дақиқа ўтказди, тўртта сейв ижро этди ва турнирда 0,33 қайтарилган гол кўрсаткичига эга. Мексиканинг асосий посбони Рауль Ранхель ҳисобида эса учта ўйинда 258 дақиқа бор (Чехияга қарши учинчи ўйиннинг сўнгги дақиқаларида у Гильермо Очоага алмаштирилди), у гуруҳ босқичи давомида бешта сейв ва 1,02 қайтарилган гол қайд этди.

1/16 финалда Испания Австрия билан тўқнаш келади. Ўйин 2 июль куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бўлиб ўтади. Мексика эса худди шу босқичда Эквадорга қарши 1 июль куни Тошкент вақти билан соат 06:00 да майдонга тушади.


Манба: Opta