

"Соккерузлар" 10 октябрь куни уйда Непални қабул қилишса, 15 октябрда Хитой Тайпейи меҳмони бўлишади. Австралия терма жамоаси саралаш баҳсларини Қувайт устидан 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади. Жамоа бош мураббийи Грэхэм Арнольд ғалабадан хурсанд эканини яширмади.
Энди бўлса навбатдаги икки беллашувда ҳам Австралия олти очко олиш ниятида. Куни кеча футболчилар мухлислар учун дастхат-шоу ташкил этишди. Кўплаб мухлислар дастхат олиш ҳамда эсдалик суратга тушиш мақсадида стадионга ташриф буюришди.










