

"Бундай ҳисобда ғалаба қозониш албатта ёқимли. Англия терма жамоаси майдон бўйлаб устунлик қилди. Жамоа паслар ва жамоавий ўйин кўрсатиш бўйича ажойиб ҳаракат қилди.
Танаффусда йигитларга ҳисобга эътибор бермай, ўйинни назорат қилиш лозимлигини тушунтирдим. Гол ўтказиб юборилган вазиятда эса футболчиларимдан норози бўлдим. Аммо, бундай ғалабадан сўнг уларни танқид қилиш осон эмас", - деди Саутгейт.



