ЖЧ-2018 саралаши. Бугун Сурия Австралия меҳмони бўлади, баҳсни Эрматов бошқаради

Narzulla Saydullayev
10 окт 2017
Бугун Осиё қитъасида ЖЧ-2018 саралаши тўртинчи босқичи доирасидаги жавоб ўйини бўлиб ўтади.

Учинчи босқичда ўз гуруҳларида учинчи ўринни олган икки жамоа Сурия ҳамда Австралия ўзаро иккита учрашув ўтказишади. 5 октябрь куни Малайзиядаги "Ханг Жебат" стадионида Сурия терма жамоаси мезбонлиги остида ўтган учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилганди. 

Бугунги ўйинни ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

Эслатиб ўтамиз, икки ўйин натижасига кўра ғолиб бўлган жамоа ноябрь ойида КОНКАКАФ минтақасининг тўртинчи жамоасига қарши плей-офф учрашувини ўтказади.

Австралия - Сурия
10 октябрь. Сидней. "Австралия" стадиони. 14:00 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам
: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia