Италиялик ҳужумчи Ўзбекистонга қайтиши мумкин

Sherzod Nurmatov
27 ноя 2025, 15:55
"Андижон" ва ОКМК жамоаларида тўп тепган ҳужумчи Мартин Боаке яна Суперлигада ўйнаш эҳтимоли юқори.

"Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтиши мумкин. Унинг қайси клубга ўтиши ҳамон ҳеч қайси клуб билан келишувга эришмаган бош мураббийга боғлиқ", – дейилади хабарда.

30 ёшли ҳужумчи ушбу мавсум Туркия Биринчи лигаси вакили "Болуспор" таркибида 13 ўйинда қатнашиб, "1+1" қайд этди. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia