Ўзбекистон Кубоги. "Андижон" меҳмонда "Сўғдиёна"ни енгиб, ярим финалга йўл олди

Iskandarov Abdulaziz
20 окт 2026, 18:24
Ўзбекистон Кубоги чорак финалидан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.

“Сўғдиёна” – “Андижон” 1:2 (ТУГАДИ)

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров

Ёрдамчи ҳакамлар: Адҳам Рихсибоев, Абдурашид Эркинов

Захира ҳаками: Санжар Назаров

VAR: Жасур Мухторов

AVAR: Шерзод Аъзамов

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Шерзод Ражабов

Гол: Петар Мичин (автогол) 60, Мартин Боакье (Рустам Турдимуродов)  79, Сардорбек Жамолов 84, 1:2

"Сўғдиёна": 27. Милан Митрович, 2. Зоир Жўрабоев, 4. Беҳруз Жуматов, 6. Беҳруз Асқаров (17. Оллоберган Каримов,65), 7. Петар Мичин, 8. Жамшид Болтабоев (49. Сардор Жамолов, 80), 13. Филип Иванович, 14. Лупчо Дориев (С), 22. Абдулазизхон Абдурашидов (10. Жавоҳир Қаҳрамонов,65), 29. Амирбек Саидов (28. Самандаржон Мавлонқулов, 65), 77. Ойбек Нурматов (3. Исломжон Қобилов,88)

Захира: 74. Байрам Нажафалиев, 9. Зенан Займович, 19. Забиҳилло Ўринбоев, 23. Сардорбек Хошимов,

"Андижон": 1. Элдор Адҳамов, 5. Абдувоҳид Ғуломов, 7. Пўлатхўжа Холдорхонов (28. Бекзод Сулаймонов,67), 11. Ҳумоюнмирзо Иминов (99. Рустам Турдимуродов, 74), 15. Неманя Чаласан, 18. Дамир Темиров, 20. Ислом Тохтахўжаев, 22. Усмонали Исмоналиев (С), 26. Муҳаммадкарим Тоиров (88. Шохжахон Ёрқинбоев,75), 27. Мартин Боакье, 33. Дониёр Абдуманнопов (17. Азизбек Турғунбоев, 67)

Захира: 19. Артём Потапов, 8. Шохмалик Комилов, 14. Абдураҳмон Комилов, 23. Фазлиддинхўжа Убайдуллаев, 70. Ҳамидилло Каримов,

Учрашув якунланди. 

90+2. Норсфаров ВАР монитори олдига бориб кўрди. Қарор ўзгармади. 

90+1. Исломжон Қобиловнинг голи ўйиндан ташқари ҳолат сабаб ҳисобга олинмади. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. ОГОҲЛАНТИРИШ. Рустам Турдимуродов, “Андижон”!

88. ЎЗГАРИШ. “Сўғдиёна”, Нурматов ўрнига Қобилов тушди. 

86. Иккинчи бўлим анча тезкор ва голларга бой ўтмоқда. 

84. ГОЛ. “Сўғдиёна” учрашувда ҳисобни қисқартирди. Ўйинга интрига қайтди. Сардорбек Жамолов гол муаллифи, 1:2

79. ГОЛ. Рустам Турдимуродовнинг ажойиб пасини Боакье дарвозага михлади, 0:2

75. ЎЗГАРИШ. “Андижон”, Тоиров ўрнига Ёрқинбоев тушди. 

74. ЎЗГАРИШ. “Андижон”, Иминов ўрнига Турдимуродов тушди. 

72. Мичиннинг йўллаган зарбасини Адҳамов қайтарди. 

67. ЎЗГАРИШ. “Андижон”, Абдуманнопов ўрнига Турғунбоев, Холдорхонов ўрнига Сулаймонов тушди. 

65. ЎЗГАРИШ. “Сўғдиёна”, Саидов ўрнига Мавлонқулов, Абдурашидов ўрнига Қаҳрамонов, Асқаров ўрнига Каримов тушди. 

60. ГОЛ. “Андижон” ўйинда ҳисобни очди. Паст темпада ўтаётган учрашувга мана бу гол туртки берди. Бурчакдан узатиб берилган тўп Петар Мичинга тегиб мезбонлар дарвозасидан жой олди, 0:1

55. ЗАРБА. Болтабоев омадини синаб кўрди. Ноаниқ зарба 

52. ОГОҲЛАНТИРИШ. Филип Иванович, “Сўғдиёна”!

51. Иминов бир нечта рақибини алдаб кириб борди, Ивановичнинг тўсиғидан ўта олмади. 

49. ЗАРБА. Усмонали Исмоналиевнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45+5. ЗАРБА. Петар Мичиннинг зарбаси хавфли чиқди. 

45+3. Мезбонлар кетма-кет бурчак зарбаларини амалга оширмоқда. 

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

37. Асқаровнинг уриниши ўхшамади.

30. Мезбонларнинг юришлари самара келтираётгани йўқ. 

26. Ўйинда темп юқори эмас, жамоаларнинг ҳужуми зарбагача бораётгани йўқ. 

21. Ўйин давом этади. Стадионда прожектор билан боғлиқ муаммо бартараф этилди. 

15. Зоминдаги стадионда чироқ ўчди. 

13. ЗАРБА. Боакенинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди. Қулай вазият кўкка совурилди. 

7. ОГОҲЛАНТИРИШ. Пўлатхўжа Холдорхонов рақиб футболчисининг оёғини босиб олди. 

3. Чап қанотдан узатмани Митрович ушлаб олди. 

2. ЗАРБА. “Андижон”нинг илк ҳужуми хавфли чиқди, Усмонали Исмоналиевнинг юриши кескин чиқди зарба ноаниқ. 

Учрашувга старт берилди. 

Ўйин бошланишига ҳамма нарса тайёр!

Жамоалар майдонга чиқиб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia