Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди

Sherzod Nurmatov
27 янв 2025
Испания Қироллик футбол федерацияси миллий терма жамоа бош мураббийи Луис де ла Фуэнте билан битим узайтирилганини маълум қилди.

Мутахассис 2028 йилги Европа чемпионати якунига қадар давом этадиган меҳнат шартномасини имзолади.

Де ла Фуэнте 2022 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин Испания терма жамоасини қабул қилиб олди. Испания терма жамоаси бош мураббийи сифатида Миллатлар Лигаси (2023) ва Европа чемпионати (2024) ғолиби бўлди.

Испания терма жамоаси навбатдаги ўйинларини март ойида – Миллатлар Лигаси чорак финалида Нидерландияга қарши ўтказади.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: ESPN