Испания ОТЖ бош мураббийи: "Бор эътиборимизни Ўзбекистонга қарши ўйинга қаратганмиз"

Оқил Абдубарноев
23 июл 2024
Испания терма жамоаси Париждаги Олимпия ўйинларининг очилиш ўйини олдидан Испания Олимпия қўмитаси томонидан ташкил этилган видеоматбуот анжумани ўтказди. Унда бош мураббий Санти Дения иштирок этди.

"Олимпия ўйинлари қийин турнир, кичикроқ миқёсда бўлса-да, жаҳон чемпионатига ўхшаб кетади. Биринчи ўйин, одатда, энг муҳими ҳисобланади ва биз бор эътиборимизни  мазкур баҳсга қаратганмиз. Орзуларни рўёбга чиқариш вақти келди. Менинг вазифам — қисқа вақт ичида жамоа шакллантириб, уларни бир оилага айлантиришдан иборат. 

Олтин медал бизни ўзига чорламоқда, чунки кўп йиллар мобайнида бунга эриша олмадик. Барча ишларни босқичма-босқич амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади. 

Фермин ва Алекс Баенанинг иккаласи ҳам Европа чемпионати ғолиби бўлишганидан кейин етиб келишган. Улар биз учун жуда муҳим футболчилар саналади. Икки йигит яхши ҳолатда етиб келган", деди испанияликлар устози.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Испания ўртасидаги ўйин 24 июль куни соат 18:00 да “Парк де Пренс” стадионида старт олади.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: rfef.es