Испан грандлари "янги Руни" учун даъвогарлик қилмоқда

Alisher
24 апр 2021
"Лидс"нинг 18 ёшли форварди Жо Гелхардт испан топ-клублари орасида талабга эга бўлмоқда.

Англияда "янги Уэйн Руни" дейилаётган ҳужумчининг хизматларига Каталониянинг "Барселона" ва Мадриднинг "Реал" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Гелхардт асосий жамоада, аммо ҳали бирорта ўйинда майдонга тушмади. Transfermarkt ўйинчини 1,3 миллион еврога баҳоламоқда.

"Лидс" Англия чемпионатида 32 турдан сўнг 46 очко жамғарди ва жадвалда 10-ўринда бормоқда.


AlisherMuallif
Manba: Don Balon