

"Интер" спорт директори Пьеро Аузилио январь ойида "Реал" футболчиси Лука Модричнинг трансфер қилиниши мумкинлиги борасидаги саволга "Имконсиз" дея жавоб берди. Аммо хорватиялик футболчи қишда эмас, кейинги ёзда Италия клубига ўтиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ёзги трансферлар ойнаси вақтида Модрич "Интер"га ўтишга яқин келганди. Аммо номаълум сабабларга кўра, трансфер амалга ошмай қолганди.



