

Манбага кўра, “зағизғонлар” футболчи учун 15 млн евро (+бонуслар) тўлайди. 31 ёшли инглиз аввалроқ АПЛда “Ман Сити”, “Барнсли”, “Бёрнли” ҳамда “Тоттенхем” каби клублар шарафини ҳимоя қилган.
Триппьер 2019 йил ёзида “шпорлар” сафидан 22 млн евро эвазига “Атлетико”га ўтганди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йил ёзигача мўлжалланган.
Киран жорий мавсум Ла Лига ва ЕЧЛда 17 ўйинда майдонга тушди.



